Аризалар йўқолади
Instagram, телефон ва сайтдан келган аризалар турли жойда — кимга қўнғироқ қилингани, ким ёзилгани номаълум.
Гуруҳлар, ўқитувчилар жадвали, давомат, ойлик тўловлар ва янги аризалар — ўқув маркази раҳбари буларнинг ҳаммасини битта жойда кўриши керак. Биз шундай тизимни Қорасувдаги Vantage Learning Center учун қурганмиз ва сизнинг марказингизга ҳам мослаб қурамиз.
Instagram, телефон ва сайтдан келган аризалар турли жойда — кимга қўнғироқ қилингани, ким ёзилгани номаълум.
Ким ойлик тўловни қилган, ким кечиктирган — буни билиш учун дафтар ва Excel'ни солиштириш керак.
Ўқитувчилар давоматни дафтарга ёзади, раҳбар эса гуруҳлар ҳолатини фақат сўраб билади.
Ҳар бир филиал ўз жадвали билан ишлайди — умумий ҳолатни кўриш учун ҳисобот йиғиш керак.
Сайтдан ва бошқа каналлардан тушган аризалар CRM'га келади: ким боғланган, ким синов дарсига ёзилган — ҳаммаси кўринади.
Ўқувчилар базаси, гуруҳлар, ўқитувчилар ва ўқув бўлими битта панелда.
Ўқитувчи дарсдаги давоматни тизимда белгилайди, қайси гуруҳда дарс қолдириш кўпайганини эса раҳбар ўзи кўради.
Ойлик тўловлар ҳар бир ўқувчи карточкасида; тўламаганлар рўйхати қўнғироқ қилиш учун тайёр туради.
Администратор ва ўқитувчиларга топшириқлар берилади, муҳим ўзгаришлар ҳақида эса тизим ўзи хабар қилади.
Барча филиаллар битта тизимда — ҳар бири алоҳида, умумий ҳисобот эса бир жойда.
Қорасувдаги Vantage Learning Center учун бренд сайт ва ERP/CRM'ни бирга қурганмиз: сайтдаги ёзилиш формаси тўғридан-тўғри CRM'га уланган. Лойиҳа экранлари ва батафсил тавсиф — кейс саҳифасида.
Ўқув марказидан ташқари клиникалар ва дистрибуция компаниялари учун ҳам CRM/ERP қурамиз.
Ҳақиқий лойиҳа
Қорасувдаги Vantage Learning Center ўқув маркази учун икки ечимни қурдик: йўналишлар ва онлайн ёзилиш формаси бор бренд сайт ҳамда марказни тўлиқ бошқарадиган ERP/CRM панел. Энди марказ раҳбари гуруҳлар, давомат ва тўловларни битта панелдан кузатади.
Ўқув маркази учун бундай тизимни «ўқув маркази CRM», «таълим маркази дастури», «курслар учун CRM» ёки русча «CRM для учебного центра», «программа для учебного центра», «CRM для школы» деб ҳам қидиришади.
Саволлар
Одатда: аризалар (лидлар), ўқувчилар ва гуруҳлар, ўқитувчилар, давомат, тўлов ва қарздорлик, билдиришномалар ва филиаллар. Аниқ таркибини марказингиз иш тартибини ўрганиб, бирга белгилаймиз.
Бундай билдиришномаларни (масалан, Telegram орқали) лойиҳа талабига қараб қўшамиз. Қайси хабарлар кераклигини маслаҳатда бирга аниқлаймиз.
Ҳа. Vantage Learning Center лойиҳасида сайтдаги ёзилиш формаси орқали келган аризалар тўғридан-тўғри CRM панелига тушади.
Барча филиаллар битта тизимда ишлайди: ҳар бирининг гуруҳлари, ўқувчилари ва тушуми алоҳида кўринади, раҳбар эса умумий ҳолатни кузатади.
Ҳа. Vantage учун бренд сайт ва ERP/CRM'ни бирга қурганмиз — сайт ва тизим бир-бири билан боғланган ҳолда ишлайди.
Саволингизга жавоб топмадингизми? Барча савол-жавоблар ёки бепул маслаҳат олинг
Боғланиш
Биринчи маслаҳат бепул ва ҳеч қандай мажбуриятсиз. Масалангизни тинглаймиз, ечим ва тахминий нархни айтамиз.
Иш вақти: Ду–Ша, 09:00–18:00
Ариза қолдирасиз
Бир дақиқа вақт олади — исм ва телефон кифоя.
Масалангизни тинглаймиз
Мутахассисимиз боғланиб, вазифани батафсил ўрганади. Бепул.
Ечим ва нархни таклиф қиламиз
Аниқ режа, муддат ва тахминий нарх билан. Мажбурият йўқ.