IT компания · Тошкент

Ҳал бўлмаган масала қолмасин

Масалани бизга қолдиринг.

Бизнеслар учун дастурий таъминот ишлаб чиқамиз: сунъий интеллект интеграцияси ва локал LLM, CRM ва ERP тизимлари, касса ва онлайн маркет, сайт, мобил илова ва Telegram ботлар — ҳар бири жараёнларингизга мослаб.

  • AI · LLM

    интеграция ва локал модельлар

  • CRM · ERP

    корпоратив тизимлар

  • POS · маркет

    савдо ва омбор

Хизматлар

Бизнесингиз учун ҳаммаси — битта жамоада

Сунъий интеллект, CRM ва ERP платформалар, дўконлар учун тизим, SEO ва ҳар қандай турдаги лойиҳалар — бир-бири билан боғланган ҳолда ишлайди.

Сунъий интеллект: AI интеграция ва локал LLM

Бизнесингизга AI'ни улаймиз: ChatGPT, Gemini каби хизматлар билан интеграция ёки компаниянгиз серверида ишлайдиган локал LLM — маълумотларингиз ташқарига чиқмайди. AI таҳлил қилади, башорат қилади, мижозларга кеча-кундуз жавоб беради ва такрорланадиган ишларни ўзи бажаради.

AI интеграцияЛокал LLMAI ёрдамчиТаҳлил ва башорат
Батафсил: Сунъий интеллект: AI интеграция ва локал LLM →

CRM, ERP ва корпоратив платформалар

Бизнесингизга мослаб CRM, ERP ва бошқа платформаларни нолдан қурамиз: савдо, омбор, молия, ходимлар ва мижозлар бир тизимда. Шунингдек сайт, мобил илова, Telegram бот ва ҳар қандай махсус тизим.

CRMERPПлатформаларСайт ва иловаTelegram бот
Батафсил: CRM, ERP ва корпоратив платформалар →

Google ва AI қидирувида кўриниш

Нафақат Google'да: ChatGPT, Gemini каби сунъий интеллект чатларида сўралганда ҳам бизнесингиз ҳақида тўғри маълумот чиқиши устида ишлаймиз.

SEOAI қидирувGoogle Maps
Батафсил: Google ва AI қидирувида кўриниш →

MasalaHal POS — касса ва онлайн маркет битта тизимда

POS касса ва онлайн маркет алоҳида дастурлар эмас: битта омбор, битта нарх, битта ҳисобот. Дўконда сотилгани ҳам, интернетда сотилгани ҳам бир жойда ҳал бўлади.

POS кассаОнлайн маркетОмборҲисоботлар
Батафсил: MasalaHal POS — касса ва онлайн маркет битта тизимда →

Лойиҳаларимиз

Масала қандай ҳал бўлди

Мижозларимиз учун қурган тизимларимиздан намуналар — ҳақиқий лойиҳалар, ҳақиқий экранлар.

Vantage Learning Center

Ўқув маркази · Қорасув, Андижон вилояти

Бренд веб-сайт ва ERP/CRM тизими

  • Бренд сайт
  • ERP
  • CRM
  • Давомат
  • Молия
Вазифа
Ўқув марказига замонавий бренд сайти ва марказни тўлиқ бошқарадиган тизим керак эди: ўқувчилар, гуруҳлар, давомат, тўловлар ва янги аризалар бир жойда.
Биз қурган ечим
Инглиз, араб, рус тиллари ва математика йўналишлари, имтиҳонлар ва онлайн ёзилиш формаси билан бренд сайт; ҳамда ERP/CRM тизими — ўқувчилар ва гуруҳлар, ўқув бўлими, давомат, молия (тушум ва қарздорлик), билдиришномалар, вазифалар, филиаллар ва сайтдан тушадиган лидлар битта панелда.

Лойиҳалар ва мижозлар фикри

Натижа ҳақида мижозларимиз гапиради

Бу бизнесларда касса (MasalaHal POS), онлайн маркет ва сунъий интеллект битта тизимда ишлайди — натижани эгалари ўзлари сўзлаб беради. Жами 30+ мижозимиз видео-фикр қолдирган.

Yuksalish Kitoblari

Китоб дўконини тўлиқ тизимлаштириб бердик

RusMarket.uz тизимини қуриб бердик

MedxMarket.uzЛойиҳа асосчиси

Энди ҳам онлайн, ҳам офлайн мижозларга хизмат кўрсатади

Жараён

Танишувдан натижагача

Сиз доим лойиҳа қайси босқичда эканини биласиз.

  1. 01

    Танишув

    Бизнесингиз ва масалангизни тинглаймиз. Бепул маслаҳат.

  2. 02

    Таҳлил

    Қайси жараёнларни автоматлаштириш фойда беришини аниқлаймиз.

  3. 03

    Таклиф

    Ечим, муддат ва нархни ёзма таклиф қиламиз.

  4. 04

    Ишлаб чиқиш

    Ечимни бизнесингизга мослаб қурамиз ёки тайёр тизимимизни созлаймиз.

  5. 05

    Ўргатиш

    Ходимларингизни тизимда ишлашга ўргатамиз.

  6. 06

    Қўллаб-қувватлаш

    Ишга тушгандан кейин ҳам ёнингиздамиз ва тизимни ривожлантирамиз.

Нега MasalaHal

Масалани ҳал қиламиз — қўшимча муаммо эмас

Олий мақсадимиз
“Технологиялар орқали ҳар бир бизнеснинг барқарор ўсиши ва рақамли келажагини биргаликда барпо этиш.”
Биз ҳақимизда батафсил →
01

Боғланган тизимлар

Сайт, CRM, касса ва ҳисоботлар алоҳида дастурлар эмас — бир-бири билан боғланиб, маълумот бир жойда йиғилади.

02

AI ичида

Сунъий интеллект қўшимча эмас — тизимнинг ҳар бир қисмида ишлайди.

03

Индивидуал ёндашув

Ҳар бир бизнес ҳар хил. Ечим ва нарх сизнинг эҳтиёжингизга қараб белгиланади.

04

Доим ёнингизда

Ўрнатиб, ўргатиб, кейин ҳам қўллаб-қувватлаб борамиз.

Саволлар

Кўп бериладиган саволлар

MasalaHal — Тошкентдаги IT компания. Бизнеслар учун сунъий интеллект интеграцияси ва локал LLM, CRM ва ERP тизимлари, MasalaHal POS (касса дастури, омбор ҳисоби ва онлайн маркет битта тизимда), SEO, автоматлаштириш, сайт, мобил илова ва Telegram ботлар яратамиз. Ҳар бир ечим бизнесингиз жараёнларига мослаб қурилади.

POS (касса дастури) — дўкондаги сотув, чек, чегирма ва сменалар учун. CRM — мижозлар базаси, савдо воронкаси ва менежерлар иши учун. ERP — бутун корхона: омбор, молия, таъминот, ходимлар ва ҳисоботлар. Кўп бизнесларга уларнинг бир нечтаси керак бўлади — биз уларни бир-бири билан боғланган битта тизимда қурамиз.

Йўқ. Дўконлар учун тайёр MasalaHal POS тизимимиз бор, лекин ҳар қандай бизнес учун ҳар қандай турдаги лойиҳани қилиб берамиз: CRM, ERP ва бошқа корпоратив платформалар, сайт, илова, бот ва махсус тизимлар.

Бу одатий ҳолат. Бепул маслаҳатда бизнесингиз қандай ишлашини — сотув, омбор, мижозлар, ҳисоботлар — сўраймиз ва энг кўп вақт ёки пул йўқотилаётган жойдан бошлашни таклиф қиламиз. Ортиқча модул қўшмаймиз.

Саволингизга жавоб топмадингизми? Барча савол-жавоблар ёки бепул маслаҳат олинг

Боғланиш

Масалангизни айтиб беринг, бирга ҳал қиламиз

Биринчи маслаҳат бепул ва ҳеч қандай мажбуриятсиз. Масалангизни тинглаймиз, ечим ва тахминий нархни айтамиз.

Иш вақти: Ду–Ша, 09:00–18:00

  1. Ариза қолдирасиз

    Бир дақиқа вақт олади — исм ва телефон кифоя.

  2. Масалангизни тинглаймиз

    Мутахассисимиз боғланиб, вазифани батафсил ўрганади. Бепул.

  3. Ечим ва нархни таклиф қиламиз

    Аниқ режа, муддат ва тахминий нарх билан. Мажбурият йўқ.

Ариза қолдиринг

* билан белгиланганлар мажбурий

~1 дақиқа

Чет эл рақами бўлса, + билан ёзинг

Қайси хизмат керак? · бир нечтасини танлаш мумкин

Юбориш орқали махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз. Маълумотларингиз фақат сиз билан боғланиш учун ишлатилади.

Ариза қолдиришҚўнғироқ қилишTelegram'да ёзиш