Бизнес учун сунъий интеллект: AI интеграция ва локал LLM

Сунъий интеллектни бизнесингизнинг кундалик ишига улаймиз — тайёр AI хизматлари (ChatGPT, Gemini) орқали ёки компаниянгиз серверида ишлайдиган локал LLM билан. AI маълумотларни таҳлил қилади, мижозларга кеча-кундуз жавоб беради ва такрорланадиган ишларни ўз зиммасига олади.

  • AI интеграция
  • Локал LLM
  • Сунъий интеллект
  • AI ёрдамчи
  • ChatGPT бизнес учун

Нима қиламиз

AI интеграция

ChatGPT, Gemini ва бошқа AI хизматларини сиздаги касса, CRM, ERP, сайт ва Telegram билан боғлаймиз — янги дастурга кўчиш шарт эмас.

Локал LLM

Тил модельини компаниянгиз серверида ўрнатамиз: маълумотлар ташқи хизматларга юборилмайди ва сиз уларга боғлиқ бўлмайсиз.

24/7 AI ёрдамчи

Сайтда ва Telegram'да мижозлар саволларига дарҳол жавоб беради, буюртма ва аризаларни қабул қилади.

Сотув таҳлили ва башорат

Қайси маҳсулот яхши сотилаётгани, нима тугашга яқинлиги ва талаб қачон ошиши — тушунарли ҳисобот ва огоҳлантиришлар кўринишида.

Ҳужжат ва ҳисоботлар

Кунлик, ҳафталик ва ойлик ҳисоботларни ўзи тайёрлайди — қўлда йиғишга ҳожат қолмайди.

Сизнинг вазифангиз

Рўйхатда йўқ AI вазифа керакми? Айтинг — бизнесингизга мослаб қуриб берамиз.

Натижада нима оласиз

  • Қарорлар тахмин билан эмас, маълумот асосида қабул қилинади
  • Мижозлар саволи жавобсиз қолмайди — кечаси ҳам
  • Ходимлар такрорий ишдан озод бўлиб, муҳим ишга вақт топади
  • Махфий маълумотлар компания ичида қолади — локал LLM билан

Кимлар учун

  • Дўконлар ва дўконлар тармоғи
  • Онлайн маркетлар
  • Хизмат кўрсатиш (ресторан, салон, клиника)
  • Дистрибуция ва ишлаб чиқариш
  • Компаниялар ва стартаплар
  • Маълумотлар махфийлиги муҳим компаниялар

Соҳангиз рўйхатда йўқми? Масалангизни айтинг — сизга мос ечимни бирга қурамиз.

Қандай ишлаймиз

  1. Танишув

    Бизнесингиз ва масалангизни тинглаймиз. Бепул маслаҳат.

  2. Таҳлил

    Қайси жараёнларни автоматлаштириш фойда беришини аниқлаймиз.

  3. Таклиф

    Ечим, муддат ва нархни ёзма таклиф қиламиз.

  4. Ишлаб чиқиш

    Ечимни бизнесингизга мослаб қурамиз ёки тайёр тизимимизни созлаймиз.

  5. Ўргатиш

    Ходимларингизни тизимда ишлашга ўргатамиз.

  6. Қўллаб-қувватлаш

    Ишга тушгандан кейин ҳам ёнингиздамиз ва тизимни ривожлантирамиз.

Бошқа номлари

Сунъий интеллектни қисқача AI, русчада «ИИ» ёки «искусственный интеллект» дейишади. AI ёрдамчини эса кўпинча «чат-бот», «AI бот», «ақлли бот» ёки «ChatGPT бизнес учун» деб қидиришади. Ҳаммаси битта йўналиш: бизнесингиз маълумотлари билан ишлайдиган, саволларга жавоб берадиган ва таҳлил қиладиган ёрдамчи. Компания серверида ишлайдиган модельни эса «локал LLM», «local LLM», «он-премисе AI» ёки русча «локальная нейросеть» деб қидиришади.

Лойиҳалар ва мижозлар фикри

Натижа ҳақида мижозларимиз гапиради

Бу бизнесларда касса (MasalaHal POS), онлайн маркет ва сунъий интеллект битта тизимда ишлайди — натижани эгалари ўзлари сўзлаб беради. Жами 30+ мижозимиз видео-фикр қолдирган.

Yuksalish Kitoblari

Китоб дўконини тўлиқ тизимлаштириб бердик

RusMarket.uz тизимини қуриб бердик

MedxMarket.uzЛойиҳа асосчиси

Энди ҳам онлайн, ҳам офлайн мижозларга хизмат кўрсатади

Саволлар

Кўп бериладиган саволлар

Сотувни таҳлил қилади, маҳсулот тугашидан олдин огоҳлантиради, мижозлар саволларига жавоб беради ва ҳисоботларни автоматик тайёрлайди. Аниқ вазифалар рўйхатини бепул маслаҳатда бирга белгилаймиз.

Ҳа. AI'ни сизда ишлаётган касса, CRM, ERP ёки онлайн маркет билан боғлаймиз. Агар тизим умуман бўлмаса, MasalaHal тизимини ўрнатиб, AI'ни унга улаймиз.

Ҳа, ўзбек ва рус тилларида жавоб берадиган қилиб созланади ва бизнесингиз маълумотлари (нархлар, маҳсулотлар, иш тартиби) асосида ишлайди.

Вазифалар сони, уланадиган тизимлар (касса, CRM, Telegram, сайт) ва AI ишлайдиган маълумотлар ҳажмига. Бепул маслаҳатда вазифаларни аниқлаб, кейин аниқ таклиф берамиз.

Оддий чат-бот олдиндан ёзилган тугмалар ва тайёр жавоблар билан ишлайди. AI ёрдамчи эса эркин ёзилган саволни тушунади ва бизнесингиз маълумотлари — нархлар, маҳсулотлар, иш тартиби — асосида жавоб тузади. Керак бўлса, мурожаатни масъул ходимга йўналтиради.

Оддий вазифалар (масалан, Telegram'даги AI ёрдамчи) тезроқ ишга тушади. Сотув таҳлили ва башорат эса тизимда маълумот тўпланган сари аниқлашиб боради. Аниқ муддатни вазифалар белгилангач айтамиз.

Локал LLM — компаниянгиз серверида ишлайдиган тил модельи (ChatGPT'га ўхшаш). Маълумотлар ташқи хизматларга юборилмайди, шунинг учун мижозлар, молия ёки ички ҳужжатлар билан ишлайдиган, махфийлик муҳим бўлган бизнесларга мос келади. Қайси модель ва қандай сервер кераклигини вазифаларингизга қараб маслаҳатда аниқлаймиз.

Тайёр AI хизматлари тез ишга тушади ва алоҳида сервер талаб қилмайди. Локал LLM эса маълумотларни тўлиқ ўзингизда сақлайди ва ташқи хизматга боғлиқ эмас, лекин сервер керак бўлади. Кўпинча вазифага қараб иккаласи бирга ишлатилади — танловни маслаҳатда бирга қиламиз.

Саволингизга жавоб топмадингизми? Барча савол-жавоблар ёки бепул маслаҳат олинг

Боғланиш

Масалангизни айтиб беринг, бирга ҳал қиламиз

Биринчи маслаҳат бепул ва ҳеч қандай мажбуриятсиз. Масалангизни тинглаймиз, ечим ва тахминий нархни айтамиз.

Иш вақти: Ду–Ша, 09:00–18:00

  1. Ариза қолдирасиз

    Бир дақиқа вақт олади — исм ва телефон кифоя.

  2. Масалангизни тинглаймиз

    Мутахассисимиз боғланиб, вазифани батафсил ўрганади. Бепул.

  3. Ечим ва нархни таклиф қиламиз

    Аниқ режа, муддат ва тахминий нарх билан. Мажбурият йўқ.

Ариза қолдиринг

* билан белгиланганлар мажбурий

~1 дақиқа

Чет эл рақами бўлса, + билан ёзинг

Қайси хизмат керак? · бир нечтасини танлаш мумкин

Юбориш орқали махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз. Маълумотларингиз фақат сиз билан боғланиш учун ишлатилади.