IT компания · Тошкент

MasalaHal — бизнесингиз учун IT ҳамкор

Ҳал бўлмаган масала қолмасин. Масалани бизга қолдиринг.

MasalaHal — Ўзбекистондаги йирик IT компания. Бизнинг олий мақсадимиз: “Технологиялар орқали ҳар бир бизнеснинг барқарор ўсиши ва рақамли келажагини биргаликда барпо этиш.” Биз тайёр дастурни сотиш билан чекланмаймиз — бизнесингизни ўрганиб, керакли тизимни қурамиз, ўрнатамиз, ходимларни ўргатамиз ва кейин ҳам ёнингизда бўламиз.

Қадриятларимиз

Боғланган тизимлар

Сайт, CRM, касса ва ҳисоботлар алоҳида дастурлар эмас — бир-бири билан боғланиб, маълумот бир жойда йиғилади.

AI ичида

Сунъий интеллект қўшимча эмас — тизимнинг ҳар бир қисмида ишлайди.

Индивидуал ёндашув

Ҳар бир бизнес ҳар хил. Ечим ва нарх сизнинг эҳтиёжингизга қараб белгиланади.

Доим ёнингизда

Ўрнатиб, ўргатиб, кейин ҳам қўллаб-қувватлаб борамиз.

Нима билан шуғулланамиз

Қандай ишлаймиз

  1. Танишув

    Бизнесингиз ва масалангизни тинглаймиз. Бепул маслаҳат.

  2. Таҳлил

    Қайси жараёнларни автоматлаштириш фойда беришини аниқлаймиз.

  3. Таклиф

    Ечим, муддат ва нархни ёзма таклиф қиламиз.

  4. Ишлаб чиқиш

    Ечимни бизнесингизга мослаб қурамиз ёки тайёр тизимимизни созлаймиз.

  5. Ўргатиш

    Ходимларингизни тизимда ишлашга ўргатамиз.

  6. Қўллаб-қувватлаш

    Ишга тушгандан кейин ҳам ёнингиздамиз ва тизимни ривожлантирамиз.

Мижозларимиз

Yuksalish Kitoblari, RusMarket.uz, MedxMarket.uz, Vantage Learning Center ва бошқалар. Уларнинг фикрларини кўринг

Масалани бизга қолдиринг

Биринчи маслаҳат бепул. Бизнесингизни тинглаймиз ва энг тўғри ечимни таклиф қиламиз.