Fatvo.uz мобил иловаси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази учун илова: фатволар, шаръий ҳукмлар ва савол-жавоблар қулай шаклда.
Асосчи
MasalaHal асосчиси ва раҳбари
MasalaHal асосчиси ва раҳбари. 3.5 йилдан бери дастур ёзаман: мобил иловалар, онлайн маркетлар, Telegram ботлар ва бизнеслар учун бошқарув тизимлари.

Тадбиркорларга дастур эмас, тартиб керак.
Дастурчи бўлиб ишлаган йилларимизда битта нарсани кўрдик: тадбиркорларга дастур эмас, тартиб керак. Тушум, омбордаги қолдиқ ва мижозлар ҳар хил дафтарларда, Excel файлларда ва одамларнинг бошида юради. Натижада пул кўринмас жойлардан оқиб кетади, эгаси эса бир кун ҳам ишдан узоқлаша олмайди.
Шунинг учун MasalaHal'ни очдик. Биз тайёр дастурни сотиб, кетиб қолмаймиз: аввал бизнесни ўрганамиз, кейин савдо, омбор ва мижозларни битта тизимга йиғамиз, ходимларни ўргатамиз ва ишга тушгандан кейин ҳам ёнида бўламиз.
Бугунги кунгача MasalaHal'даги ҳар бир лойиҳани — касса ва онлайн маркетлардан тортиб AI ёрдамчиларгача — жамоамиз билан бирга лойиҳалаб, ўзимиз қурганмиз.
Yuksalish Kitoblari, MedxMarket, RusMarket ва Vantage ўқув маркази учун касса, онлайн маркет, CRM/ERP ва AI ёрдамчилар.
Батафсил →Онлайн дўкон, Android ва iOS илова, админ панел, Click ва Payme тўловлари, буюртма ва курерлар — архитектурадан серверга қадар нолдан қурилди.
Батафсил →Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази учун илова: фатволар, шаръий ҳукмлар ва савол-жавоблар қулай шаклда.
Robbit ўқув маркази учун: ўқитувчилар ишини кузатиш, ота-оналарга автоматик ойлик ҳисобот ва ўқитувчилар учун вазифа ва рейтинг тизими.
Веб-панел ва Telegram бот: вазифалар, давомат, фотоҳисобот, KPI ва бонуслар автоматик ҳисобланади.
Ресторанни бошқариш иловаси, Блуэтоотҳ орқали ишлайдиган фитнес илова, аудиокитоб иловалари ва бошқа лойиҳалар.
Дастур ёзишдан олдин жараённи ўрганамиз: пул, товар ва маълумот қаердан келиб, қаерга кетади.
Тизим чиройли бўлиши етарли эмас. Эгаси тушум, қолдиқ ва фойдани телефонида аниқ кўриши керак.
Мақсад — бизнес эгаси бир ҳафта йўқ бўлса ҳам, иш тўхтамаслиги ва ҳеч нарса йўқолмаслиги.
Ходимларни ўргатамиз, хатоларни тузатамиз ва тизимни бизнес билан бирга ўстирамиз.

Биринчи суҳбат бепул. Бизнесингизни тинглаймиз ва қаердан бошлаш кераклигини айтамиз.